Жумла махлуқотни жуфт қилиб яратган ва инсонни никоҳ билан шарафлантирган Аллоҳга беҳад ҳамду сано ва шукроналар бўлсинки, бу никоҳ бизларни фаҳшдан, зинодан сақловчи, ҳалол билан ҳаромни ажратиб турувчи чегара-тўсиқдир.
Никоҳ вақти
Шариатда никоҳ учун муайян бирор ой ёки бирор - бир кун тайин қилинмаган. Аммо шаввол ойида никоҳланмоқ афзалроқ. Чунки Оиша онамиз розияллоҳу анҳо: “Мени Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаввол ойида никоҳладилар”, деганлар. Маълумки, шаввол ойи қамарий ойларнинг ўнинчиси ҳисобланиб, Рамазон ва Қурбон ҳайитлари орасида келади.
Фарзандга исм қўйиш ва унинг сочини олдириш учун туғилганининг еттинчи кунида Аллоҳнинг улуғ неъматига соҳиб бўлгани учун отаси шукрона сифатида халққа эҳсон ва зиёфат бериши ақиқа маросими дейилади. Имом Аъзам, яъни бизнинг мазҳабимизга кўра, ақиқа қилиш мустаҳабдир(Амали ихтиёрий (қилса савоб, қилмаса, гуноҳкор бўлмайдиган амал).). Бола таваллудининг еттинчи кунида имкон топилмаса, ақиқани ўн тўртинчи ёки йигирма биринчи кунларида қилиш китобларда тавсия этилган.